Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Artel: Нега айнан инверторли совиткич харид қилишингиз керак?

Artel: Нега айнан инверторли совиткич харид қилишингиз керак?

Artel компанияси вакиллари электр тармоғидаги босимнинг ўзгариши кузатилган ҳолатда ҳам совитиш сифатини юқотмасдан ишлашга қодир инверторли компрессорлар ўрнатилган совиткичлар ҳақида сўзлаб беришди.

Баъзан электр тармоғига жуда кўп қурилмалар уланган бўлади: ёзда кондиционерлар, қишда эса иситкичлар ишлайди. Шу боис босим кўтарилиши ёки пасайиши, бунинг натижасида ўзига хос тебранишлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатлар баъзида қисқа муддатли бўлиши мумкин, масалан, чироқни ёққандан сўнг тўсатдан босим кўтарилиши ёки узоқ муддатли бўлиши ва истеъмолчига деярли сезилмаслиги мумкин. Бу, айниқса, совуқ ва иссиқ мавсумларда, электр тармоғига уланган қурилмаларнинг кўплиги туфайли тармоқ максимал даражада юкланган бир пайтда долзарб бўлади.

Тармоқдаги бундай ўзгаришлар жиҳозларнинг ишдан чиқиши ёки ишлаш сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин, бу эса аҳолининг маиший ҳаётида қийинчиликлар кузатилишига сабаб бўлади. Artel компанияси бу каби ҳолатларнинг олдини олувчи инверторли компрессор технологиясига эга совиткичларни таклиф қилмоқда.

Паст босимда ишлашга қодир

Совиткич — инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатадиган жиҳоз: у озиқ-овқатни яхши сақлашни узайтиради, бу эса кишининг соғлом овқатланишини таъминлайди. Бунда совиткич узоқ вақт, узлуксиз ва хатосиз ишлаши муҳим аҳамиятга эга. Электр тармоғи босимида кузатиладиган ўзгаришлар эса совитиш ускунасининг ишлаши билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.

Бироқ, тармоқдаги тебранишлар пайтида ҳам барқарор ишлашга қодир совиткичлар мавжуд: улар босимни назорат қилувчи махсус инвертор билан жиҳозланган. Бундай совиткичларнинг 2023 йилдаги ёрқин вакиллари Artel Grand Inverter Steel Edition ва Artel Symfoniya Glass Edition совитиш ускуналари линиясидир. Ушбу моделлар ҳатто 160 В босимда ҳам ишлашга қодир, яъни умумий электр тармоғида сезиларли юк бўлса ҳам, компрессор босимни барқарорлаштиради ва совиткич ишлаш сифатини йўқотмасдан хизмат қилишда давом этади.

Ҳар қандай шароитда барқарор ва сокин

Инверторли компрессор — совитиш ускунасининг энг қиммат компонентларидан биридир ва Artel компанияси истеъмолчи учун компрессор ишининг барқарорлигини сақлаб қолиш қанчалик муҳим эканини яхши тушунади. Шунинг учун компания компрессор учун 10 йил давомида алоҳида кафолатланган хизмат кўрсатишни таклиф қилмоқда.

Шунингдек, инвертор технологияси ўрнатилган совиткичлар янада кўпроқ афзалликларга эга. Улардан бири — атиги 37 дБ дан иборат паст шовқин даражасидир. Бундай совиткичлар билан сиз оилангиз даврасидаги кечки овқатлар ёки дўстона суҳбатлар пайтида кутилмаган шовқиндан безовта бўлмайсиз.

Озиқ-овқатларни яхши сақлаш устувор бўлганда

Artel компаниясининг 2023 йилдаги совиткичлар линиясида яна кўплаб муҳим хусусиятлар мавжуд. Хусусан:

• бир текисда 3D совитиш — совиткичнинг ҳар бир жавонига ўрнатилган Air-condition тизими озиқ-овқатларни узоқ вақт давомида яхши сақлаш имконини беради;
• Ultra cooling – Artel компаниясининг ички синовларига кўра, деворига Ultra cooling совитиш тизими ўрнатилган совиткичлар бошқа моделларга қараганда озиқ-овқатларни 24% га тезроқ совитиш хусусиятига эга;
• шиша токчалар 150 кг гача бўлган ўта оғир юкка бардош бера олади.

Совиткичларнинг янги моделлари ҳақида батафсил маълумот билан компаниянинг шоурумларида ёки қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ягона ахборот маркази: (+998) 78−148−88−88.
Сайт:https://www.artelgroup.orgartelelectronics.com
Instagram: @artel_official, @artel_matbuot_xizmati

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг