Арманистон ҳукумати ўзида чиқарилган компьютерларда ишлашга ўтди
Арманистон ҳукумати арман компьютерларида ишлашга ўтди. «Newsru.com» ёзишича, бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилган.
«Бундан буён ҳукумат йиғилишларида Арманистонда чиқарилган компютерлардан фойдаланамиз. Мамлакатимизда юқори технологияларни ривожлантириш ҳукуматнинг истиқболдаги вазифаларидан саналади. Нафақат дастурий таъминот, балки компютер техникасига ҳам эътибор қаратилади», — деди Пашинян.
«Вестник Кавказа» хабар беришича, шу пайтгача ҳукумат аъзолари «Apple» ноутбукларидан фойдаланишарди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter