Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ олимлари сунъий кўз аналогини яратишга муваффақ бўлди

АҚШ олимлари сунъий кўз аналогини яратишга муваффақ бўлди

Cунъий кўз.

Фото: «Hi-News»

Ҳарвард унивеситети қошидаги муҳандислик ва амалий фанлар мактаби олимлари «инсоният қонунлари» асосида ишлайдиган сунъий кўзни яратишга муваффақ бўлди. Қурилма квадрат металинза ва полимер ҳамда электронлардан тайёрланган сунъий мушакдан иборат, деб хабар берди «Hi-News».

«Мазкур ихтиро фақатгина офталмологлар учун эмас. Кўз микроскопларни, мобил телефонлар ва виртуал ёки қўшимча реаллик қурилмаларини модернизация қилишда жуда қўл келади», — дейди лойиҳа раҳбари Федерико Капассо.

Қалинлиги 30 микрометр бўлган маталинзани унинг атрофига ўрнатилган шаффоф электродлар ва мустаҳкам диелектрик материаллардан тайёрланган сунъий «мушак»лар ёрдамида бошқариш мумкин. Линзани қисиш ёки чўзиш орқали электродларда керакли таранглик бериш мумкин — шу орқали унинг оптик дефектини тўғирлаш имконияти пайдо бўлади.

Айни вақтда олимлар ўз технологияларини интеллектуал мулк сифатида рўйхатдан ўтказиш борасида зарурий расмиятчилик ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг