Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қаттиқ қотишмалар мустаҳкамлигини оширадиган кукун ихтиро қилинди

Ўзбекистонда қаттиқ қотишмалар мустаҳкамлигини оширадиган кукун ихтиро қилинди

Ўзбекистон олимлари ва мутахассисларининг навбатдаги кашфиётига ихтиро патенти берилди. Қаттиқ қотишмаларга қўшиш учун волфрам нано кукунини олиш усулига тақдим этилган ушбу патент 100 фоиз Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тегишли.

Қайд этилишича, ушбу усул кукун металлургиясида, нанокукунларни олиш ва қўллашда фойдаланилади. Мазкур усул орқали қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш жараёнида қотишманинг мустаҳкамлиги 16 фоизга оширилади. Қаттиқ қотишмаларда энг оғир ҳолатдаги параметр бу мустаҳкамлик бўлиб, янги ихтиро юклама (босим остида) қотишмани синиб кетмаслигини олдини олади. Нанокукунлар қотишма ишлаб чиқаришда рекристаллизация жараёнида фаол қатнашиб, зич материалларни ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Ҳозирда ушбу ихтиро ОКМКнинг Чирчиқ шаҳридаги таркибий бўлинмасида қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг