АҚШ 3G-тармоқларни ўчиришни бошлади

АҚШда мобил алоқанинг учинчи авлод стандарти — 3G-тармоқлар ўчирилиши бошланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қўшма Штатларда 4G ва 5G-тармоқлар кенг жорий этилиши сабабли учинчи авлод стандарти аҳамиятини йўқотмоқда. «AT&T» компанияси бу стандартдан тўлиқ воз кечди. Компания маълумот беришича, ҳозир мобил трафигининг 1 фоизидан камроғи 3G га тўғри келади.
Келгуси чоракдан «T-Mobile» ва «Verizon» компаниялари ҳам 3G ни ўчиришга ҳозирланмоқда.
3G-тармоқлар АҚШда 2002 йилда пайдо бўлган. Операторлар кейинчалик тўртинчи авлод стандартига, яқиндан бошлаб эса 5G га ўтишни бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас