Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple компаниясининг етакчи дизайнери истеъфога чиқади

Apple компаниясининг етакчи дизайнери истеъфога чиқади

Эванс Ҳэнки.

Фото: iPhones.ru

Apple компаниясининг саноат дизайни бўйича вице-президенти Эванс Ҳэнки компаниядан кетади. У компаниянинг олдинги дизайнери, машҳур  Жони Айв ўрнида уч йилдан буён ишлаб келаётганди.

Ҳэнкининг истеъфога чиқишини компания тасдиқлади, деб хабар берди CNBC. Бироқ то ўрнига муносиб номзод топилишига қадар, у ярим йилгача топ-менежер сифатида фаолиятини давом эттиради.

Эванс Ҳэнки даврида Apple компанияси iPhone 12, 13 ва 14 смартфонларини, ўз M1 процессори базасидаги MacBook ноутбукларини ишлаб чиқарди. Шунга қарамасдан, Ҳэнки компаниянинг iPhone ва iPad каби асосий маҳсулотлари қиёфасини белгилаб берган Айв каби эътирофга сазовор бўлмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг