«Apple» экранли клавиатура билан жиҳозланган ноутбукни патентлади
«Apple» компанияси босма клавиатура ўрнига қўшимча OLED экрани билан жиҳозланадиган ноутбукни патентлади. Америка компанияси патентни рўйхатдан ўтказишга 2015 йилда ариза берган эди, деб хабар қилади «NV.ua».
АҚШ патент ва савдо маркалари бюроси (UCPTO) «Apple»нинг патент аризасини 27 февраль куни эълон қилди. Патентда «кўриш соҳаси яхшиланган ва акс эттириш ҳолатларининг олди олинган иккита экранли қурилма» ҳақида сўз боради. Шундай экан, иккинчи дисплейдан эскизлар чизиш, ўйин элементлари ва бошқа шу турдаги амалларни бажаришда фойдаланиш мумкин бўлади.
Патент иккита тахминий қурилмани ўз ичига олади. Биринчиси, ягона қурилма бўлган ва шарнир механизми орқали бирлаштирилган иккита экрандан иборат «MacBook» кўринишида. Иккинчиси, классик бўлган «иккитаси бирда» қурилмаси. Устки дисплейни ажратиб олиб ва автоном «iPad» сифатида фойдаланиш мумкин.
Маълумотларига кўра, ҳар иккала панель ҳам махсус материалдан ишланади, бу эса шуълаланишни камайтиради. Сенсорли соҳа одатдаги клавиатуралар ўрнини эгаллайди, дастур ишга туширилганида аниқ бир дастурнинг иши учун зарур бўлган тугмаларда символлар пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter