Apple биринчи марта анъанасини бузди
Apple 22 йил давом этган анъанасини бузди: тўртинчи чоракда биронта компютер чиқармади.
2022 йил ниҳоясида компания ноутбук (MacBook Pro) ва компютер (Mac Pro) чиқариши кутилаётганди, бироқ сиздирилган маълумотларга кўра, бу қурилмаларнинг тақдимоти 2023 йилга қолдирилган.
Компания тарихига назар солинса, ҳар йили октябрдан декабргача оралиқда камида битта янги ноутбук ёки компютерини чиқарган. Шунақа қурилмаларнинг биринчиси iBook G3 компютери эди.
Apple бу йил ҳисобидан тақдим этган энг сўнгги қурилма — 15 июнда чиқарилган MacBook Air M2 ноутбуги.
Маълумотларга кўра, Apple 14 ва 16 дюймли экранга эга MacBook Pro ноутбукларини чиқариши кутилаётганди. Ушбу қурилмалар келгуси йилнинг март ойи берисида тақдим этилмаслиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter