Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» 20 млн дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарди

«Apple» 20 млн дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарди

«Apple» компанияси ўз ишлаб чиқариш тармоғини ишчиларни, ҳамкорларини, тиббиёт ходимларини ва бошқаларни «COVID-19» эпидемиясидан ҳимоя қилиш мақсадида шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун сафарбар қилади.

Компания директори Тим Кукнинг сўзларига кўра, 20 миллиондан ортиқ ниқоблар ишлаб чиқарилган. Ҳозирда ниқоблар дунё бўйлаб тарқатилмоқда.

Бу ҳақда  Кукнинг Твиттерига асосланиб «TechCurnch» сайти хабар берган.

«Буни «Apple» мижозлари учун, севги ва миннатдорлик рамзи сифатида қилмоқдамиз. Сизлар учун кўпроқ ҳаракатдамиз ва барчасини баҳам кўрамиз», деди Кук.

«Apple» корхоналар билан аллақачон ишни бошлаб юборган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг