Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Анонсга 10 кун қолганида»: «Samsung»нинг энг зўр батареяли ва арзон смартфони ҳақидаги тафсилотлар интернетга чиқиб кетди

«Анонсга 10 кун қолганида»: «Samsung»нинг энг зўр батареяли ва арзон смартфони ҳақидаги тафсилотлар интернетга чиқиб кетди

Фото: «Ferra.ru»

Яқинда, 30 июль куни арзон ва батареяси кучли  «Samsung Galaxy M31s» смартфони тақдимоти бўлиши керак эди. Аммо 6000 мАс сиғимли аккумуляторга эга қурилма маълумотлари тақдимотгача ҳам маълум бўлиб улгурди — ҳаммаси интернетга чиқиб кетди.

«Google Play Console» маълумотлар базасида пайдо бўлган маълумотлардан ҳам кўп нарсаларни билиб олса бўлади. Масалан, «Galaxy M31s» смартфони «Exynos 9611» процессорида ишлайди, оператив хотираси — 6 ГБ, доимий хотираси — 64 ГБ.

Фото: «Ferra.ru»

Стартда Android 10 да тақдим этиладиган бу қурилма, катта эҳтимол билан, Android 11 гача янгиланиши мумкин.

Қолаверса, асосий камераси — 64 Мп, бу 3 миллион сўм атрофидаги смартфон учун ёмон кўрсаткичмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг