Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия давлат рақамли хизматлари билан Англашув меморандуми имзоланди

Буюк Британия давлат рақамли хизматлари билан Англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Буюк Британия давлат рақамли хизматлари ўртасида рақамли ҳукумат соҳасида ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди.

Давлат рақамли хизматлари (GDS – Government Digital Services) 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, Буюк Британия вазирлар кенгаши ижроия аппарати таркибида давлат хизматларини рақамли трансформациялаш билан шуғулланади.

Томонлар мамлакатимизнинг рақамли тараққиёт пойдеворларини мустаҳкамлаш, унинг рақамли салоҳиятини ривожлантириш, фойдаланувчиларга йўналтирилган электрон хизматларни жорий этиш, барқарор ва мослашувчан давлат хизматларини яратиш масалаларига эътибор қаратишди.

Меморандум доирасида британияликлар кенг фойдаланиладиган, оддий ва қулай янада сифатли рақамли давлат хизматларини татбиқ этиш ҳамда рақамли кўникма ва имкониятларни ривожлантиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Маълумот учун: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2020 йилда эълон қилган электрон ҳукуматлар рейтингида Буюк Британия жаҳонда 7-ўринни эгаллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг