Ана холос! «Alibaba» асосчиси пенсияга кетяпти
«Alibaba» холдинги асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Жек Ма келаётган душанбада — 54 ёшга тўлган куни пенсияга чиқишини маълум қилди.
— Пенсияга чиқиш ҳаммаси тугади дегани эмас, аксинча, ҳаммаси энди бошланади, — деди Ма.
Жек Ма энди бутун эътиборни хайрия ишлари ва таълимга бағишлайди. Аммо «Alibaba Group» директорлар кенгашида ҳам ўрнини сақлаб қолиб, компания бошқарувини кузатиб боради.
«Forbes»нинг 2017 йилги миллиардерлар рўйхатида Ма 38,6 миллиард доллар билан учинчи хитойлик бўлганди. У бўлажак холдингга 17 нафар издоши билан 1999 йили ўз квартирасида асос солганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter