Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити ва Инҳа университети раҳбарлари Фарғонада бўлишди (фото)

Амити ва Инҳа университети раҳбарлари Фарғонада бўлишди (фото)

Тошкент шаҳридаги Амити университети директори в.б. Б.Абдуллаев ва Инҳа университети ректори в.б. М.Жалолов Фарғона вилоятига боришди. Мақсад — ҳудудларда ёшларнинг АКТ соҳасига қизиқишини ошириш, соҳада иқтидорли ва салоҳиятли кадрларни кашф этишдан иборат эди.

Фарғона шаҳридаги ТАТУ филиали ҳамда унинг қошидаги лицейга ташриф давомида у ердаги АКТ йўналишида яратилган шарт-шароитлар ўрганилди ва профессор, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги Амити ва Инҳа университетлари фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, университетлар раҳбарияти ТАТУ филиали қошидаги ётоқхонага бориб, талабалар билан учрашди, уларга яратилган шароитлар билан танишишди.

Ташриф Марғилондаги Рақамли технологиялар маркази ва Наманган шаҳридаги янги IT-техникумидаги очиқ мулоқотлар билан якунланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг