Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити университетида IT-инкубация маркази ҳамда фахрий маслаҳатчилар жамияти иш бошлади

Амити университетида IT-инкубация маркази ҳамда фахрий маслаҳатчилар жамияти иш бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилда Ҳиндистонга ташрифи давомидаги ахборот технологиялари йўналишларида ҳам бир қатор келишувларга эришилган эди. Ана шу ҳамкорликнинг илк натижаси сифатида 2019 йили Амити таълим гуруҳи таркибига кирувчи Тошкентдаги Амити университети ташкил этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Ҳиндистондан ташқари Дубай, Сингапур, Буюк Британия, Австарлия, Франция каби давлатларда жами 16та халқаро ўқув кампуслари бор. Уларда 175 минг нафар талаба ўқийди. Талабаларга 6 минг нафар профессор-ўқитувчилар таълим беради. Мазкур олий ўқув юртларида ахборот технологиялари, иқтисодиёт, менежмент, турзим сингари йўналишларда малакали мутахасссилар тайёрланади. Универстетининг Тошкентдаги кампусида эса 780 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 17 декабрь куни Тошкентдаги Амити университетида иккита муҳим тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб IT-Парк билан ҳамкорликда университетнинг IT-инкубация маркази очилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда соҳа корхона раҳбарлари ва талаблар иштирок этишди.

Фото: «Xabar.uz»

— Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан ташкил этилган мазкур университет қисқа фурсатда ёшларнинг севимли таълим масканига айланиб улгурди, — деди Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов тадбирнинг очилиш маросимида. — Ўқийман дейдиганлар учун ҳамма шароитлар яратилган. Мана бугун университетнинг IT-инкубация маркази очилди. Сизлардан фақат ва фақат ўқиш, изланиш талаб қилинади. Фахрий маслаҳатчилар жамияти аъзолари эса ўз маслаҳатлари билан университет фаолиятини янада кучайтиришга, талабгир кадрларни тайёрлашда оқилона йўл кўрсатишга ёрдам берадилар, деган умиддаман. Университет ўқитувчиларига миннатдорлик билдираман, марказ фаолиятига эса омад тилайман.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Видеоконференцалоқа тизими орқали таълим муассасаси президенти Атул Чаухана ҳам сўзга чиқиб, ҳамкорлик самарали бўлаётганидан мамнунлигини билдирди.

Фото: «Xabar.uz»

Иккинчи муҳим воқеа — университет қошида Фахрий маслаҳатчилар жамияти фаолияти йўлга қўйилди. Тадбирда кампус раҳбари, мазкур жамият директори Сунил Кумар Катри жамият вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди. Жамият аъзолигига таклиф қилинганларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. 

Фото: «Xabar.uz»

Шундан сўнг меҳмонлар университетнинг IT-инкубация марказига таклиф қилинди. Талабалар йиғилганларга ўз бизнес лойиҳалари, стартап ғоялари ҳақида сўзлаб беришди.

Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз, Амити университети дунёнинг «ТОП 3%» юқори рейтингига кирган, жумладан, АҚШ ва Буюк Британиянинг энг юқори аккредитациясига эга Осиёнинг ягона университети.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг