Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчиларининг китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчилари — профессорлар Правеен Кумар ва Сеэма Раватнинг «Ҳисоблаш интеллект ва тиббиёт учун башорат таҳлили» («Computational intelligence & predictive analysis for medical science») номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу китоб ўзгариб бораётган дунёда тиббиёт фанлари учун ҳисоблаш интеллекти ва башоратли таҳлил қўлланмаларидан фойдаланиш ва ушбу соҳада тадқиқот, инновациялар ва ишланмаларни амалга оширишда жамиятга фойда келтиришга қаратилган.
Dr. Сеэма Рават 15 та патентга эга бўлиб, Жаҳон интеллектуал мулк куни муносабати билан «FACULTY INNOVATION EXCELLENCE AWARD 2019» мукофотини қўлга киритган.
Dr. Правеен Кумар – 8 та патентга эга, ҳукумат томонидан эътироф этилган сунъий интеллект ва машиналарни ўрганиш соҳасидаги улкан ҳиссаси учун Ҳиндистон машиналарни ўрганиш институти аъзоси сифатида тақдирланган.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда Амити университетига 33 дан ортиқ чет элдан ташриф буюрган малакали ўқитувчилари ўз фаолиятини юритмоқда. Уларнинг аксарияти профессор ва доктор унвонига эга бўлиб, IT, иқтисодиёт, туризм, бизнес бошқаруви ва бошқа йўналишларда таълим бериб келишмоқда.
Мазкур китоб билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://bit.ly/3FD8KF5
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter