Амити университети талабалари Дубай шаҳрида! (фото)
Тошкент шаҳридаги Амити университетининг 20 нафар талабаси SAP дастури орқали Дубай шаҳрига боришди.
Маълумки, Амити университетининг дунё бўйлаб 11 хорижий кампуслари мавжуд бўлиб, ҳар йили SAP (Student Abroad Program) дастури орқали талабалар халқаро кампусларга тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюриш имкониятига эгадирлар.
Хусусан, 14 декабр куни 20 нафар талаба Дубай шаҳрига бориб, халқаро кампус, у ерда яратилган шароитлар, ўқув дастурлари ва хорижий талабалар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Бундан ташқари, Дубай шаҳри билан яхшироқ танишиш мақсадида талабалар томонидан қуйидаги жойларга саёҳат ташкил этилди:
- Dubai World Expo 2021
- Dubai World Trade Center
- Oberoi Dubai (5* Hotel)
- Atlantis
- Towel Mattress
- Global village
- Safari Desert
- Burj Khalifa
- Ferrari World (Abu Dhabi)
- Sheikh Zayed Grand Mosque
- JBR Marina Beach
SAP (Student Abroad Program) дастури – Амити университети талабаларига 11 та халқаро кампусларга саёҳат қилиш, билим ва тажриба алмашиш имкониятини яратади. Дастур харажатлари одатда 30 фоиздан 100 фоизгача қоплаб берилиб, 2019 йилдан буён Тошкент шаҳридаги Амити университетига 3 маротаба халқаро кампусга ташриф буюриш имкониятини тақдим этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter