Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубайдаги машҳур мусиқали фаввора 5 ойга ёпилади

Дубайдаги машҳур мусиқали фаввора 5 ойга ёпилади

 

 

Жорий йилнинг 20 апрель санасидан бошлаб Дубайдаги дунёнинг энг катта мусиқали фаввораси вақтинчалик ёпилади.

 

«Бурж-Ҳалифа» биноси ёнида жойлашган фавворада 19 апрель куни сўнги шоу бўлиб ўтади ва шундан сўнг фавворада 5 ойлик реконструкция ишлари олиб борилади.

Фаввора иш бошқарувчилари — «Эмаар» компаниясининг аввалги эълонида таъмирлаш ишлари беш ой давом этиши айтилган, аммо эртароқ ёпилиши унинг узоқроқ муддатга ёпилишини англатадими ёки йўқ — номаълум.

 

Ҳозирда фаввора барча учун ҳар куни 18:00 дан 23:00 гача ҳар ярим соатда бепул шоу намойиш этади.

Маълумот учун, фонтан дунёдаги энг баланд мусиқий фаввора ҳисобланади. У бир сонияда 140 метр баландликка 830 000 литрдан ортиқ сувни отиб, ёрқин чироқлар ва мусиқа жўрлигида намоён бўлади. Унда Майкл Жексон, Андреа Бочелли ва бошқа жаҳонга машҳур ижрочиларнинг қўшиқлари янграйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг