Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги Саудия Арабистони компанияси билан ҳамкорлик қилади

АКТ вазирлиги Саудия Арабистони компанияси билан ҳамкорлик қилади

Фото: «Mitc.uz»

Кеча, 31 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Саудия Арабистонининг «Ajlan & Bros.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда электрон тижорат, онлайн тўлов, рақамли савдо майдончалари учун «ақлли тизим»ларни ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

«Компания фаолиятини халқаро бозорга олиб чиқиш мақсадида айни кунларда узоқ муддатли ва барқарор алоқалар ўрнатиш учун ишончли ҳамкорларни излаяпмиз. Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг фаолият кўрсатиши учун мавжуд шароитларни ҳисобга олиб, биз бу ерда лойиҳаларимизни амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқдамиз», — деди «Ajlan & Bros.» компанияси бош менежери Муҳаммад Алҳас.

Томонлар алоқаларни ишчи тартибда давом эттиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг