Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири IT-парк резидентининг технологик ҳаби билан танишди — «IMPACTT»

АКТ вазири IT-парк резидентининг технологик ҳаби билан танишди — «IMPACTT»

Фото: IT-парк

Бугун, 26 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «IMPACTT» технологик ҳаби фаолияти билан танишди.

«IMPACTT» технологик ҳаби IT-парк резиденти — «Newmax Technologies» компанияси томонидан шу йилнинг январь ойида очилган.

Ушбу ҳабни ташкил этишдан мақсад —  Ўзбекистонда ахборот технологиялари ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. «IMPACTT»  ахборот технологиялари, тадбиркорлар, стартапчилар ва турли экспертларни бирлаштирувчи макондир.

«IMPACTT» ҳабида ёшларга истиқболли стартап ғоялари орқали ёрдамлашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун венчур студияси ташкил этилган.

Ҳаб коворкинг майдони, иш ва учрашувлар учун алоҳида хоналар, дам олиш жойлари, қаҳвахона ва бошқаларни ўзида жамлаган.

Шерзод Шерматов ҳаб томонидан тақдим этилган инфратузилма ва унинг имкониятларини юқори баҳолаб, вазирлик ва IT-парк ҳаб ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг