52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
IT Паркнинг 416 резидентидан 52 та компаниялар шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари учун, яъни аудиторлик хулосасини тақдим этмаганликлари ва Низом талабларини бузганлиги туфайли доимий резидент мақомидан маҳрум этилди.
«IT Парк резиденти мақомига эга IT-компаниялар сони кундан кунга ортмоқда. Aммо турли сабаблар туфайли ушбу мақомни йўқотаётганлар ва шунга кўра, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлаётган IT Парк резидентлари ҳам мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, Низом талабларини бузган юридик шахсларга нисбатан солиқ идоралари имтиёзларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятларини тиклаш билан бекор қилиш чораларини қўллайдилар», ― дейилади баёнотда.
Резидентликдан чиқарилган компаниялар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.
IT Парк резидентлари учун қуйидаги вазифалар белгиланган:
- Фақат ахборот технологиялари соҳасида фаолият турларини амалга ошириш;
- IT Парк Дирекциясига ҳар чоракда фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
- Молиявий-хўжалик фаолиятининг йиллик аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини Дирекцияга юбориш;
- IT Парк резидентининг Дирекция билан ишлаш шартлари тўғрисидаги Шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.
IT Парк резиденти мақомидан маҳрум қилинган 52 та IT-компания тўғрисидаги маълумотлар имтиёзларни бекор қилиш чораларини кўриш мақсадида солиқ органларига юборилди. Шунингдек, солиқ идораларига IT Парк резидентларининг ягона реестрига киритилган, аммо турли сабабларга кўра энди фаол резидент бўлмаган 63 та IT-компания тўғрисидаги маълумотлар ҳам юборилди.
«Қонунга мувофиқ IT Парк резиденти мақомида бўлиш бир кун бўлса ҳам компаниянинг аудиторлик текширувини ўтказиш ва имтиёзлардан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик тўғрисида хулоса бериш мажбуриятини келтириб чиқаради», ― дейилади баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter