Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Заковат» олимпиадаси чемпиони аниқланди

«Заковат» олимпиадаси чемпиони аниқланди

14-17 декабрь кунлари ўтказилган йирик мусобақа юқори нотада ўз якунига етди.

Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар Интеллектуал олимпиаданинг биринчи тарихий совриндорлари бўлишди:

  • 1-ўрин: Қарши давлат университети;
  • 2-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;
  • 3-ўрин: Тошкент давлат педагогика университети.

Ғолиб бўлган Олий таълим муассасалари қуйидаги кўринишда Президент соврини билан тақдирланади:

  • 1-ўрин: Университет талабалари учун замонавий кутубхона;
  • 2-ўрин: 100 та моноблок;
  • 3-ўрин: 100 та ноутбук.

Шунингдек:

Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг