Ёнғин хавфсизлиги институти курсантлари қасамёд қабул қилди (фото)
Бугун, 1 сентябрда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида биринчи босқич курсантларининг «Ҳарбий қасамёд» қабул қилиш тантанали маросими ўтказилди.
Ҳозирда институтда 700 нафарга яқин курсант таҳсил олаётган бўлса, уларнинг 150 нафардан ортиқроғи биринчи босқич курсантлари ҳисобланади. Улар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига қабул қилиниши муносабати билан Ватанга муҳаббат ва элу юртига садоқат, мамлакатимиз Президентига содиқлик ҳақида азму қарор қилишди.
Тадбирда сўзга чиққан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Институтнинг биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни «Ҳарбий қасамёд» қабул қилганликлари муносабати билан табриклаб, уларга ўзининг самимий ва эзгу ниятларини изҳор этди. Шундан сўнг Институтнинг юқори босқичларида таҳсил олаётган, аъло баҳоларда ўқиётган ва жамоат ишларида ўрнак бўлаётган иқтидорли курсантларига «Вазир стипендиантлари»га фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter