Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёнғин хавфсизлиги институти қабристонларда ҳашар ўтказди

Ёнғин хавфсизлиги институти қабристонларда ҳашар ўтказди

Фото: «Xabar.uz»

Маҳаллаларда ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Сергели, Зангиота ва Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз ҳамда ногирон фуқароларнинг хонадонларида, Меҳрибонлик уйларида, Олмазор туманидаги уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, ҳамда Оҳангарон туманидаги «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида ҳашарлар ўтказилиб келинмоқда.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йил 4-5-май кунлари Институт ходимлари ва курсантлари ушбу эзгу ва хайрли анъанани давом эттирган ҳолда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Янгийўл туманларидаги қабристонларда ҳамда Сергели туманида жойлашган қабристонларда (шу жумладан, рус ва корейс халқларининг қабристонларида) уюшқоқлик билан ҳашарлар ўтказди.

Ҳашарда институтнинг доимий ва ўзгарувчан таркибидан жами 400 нафар ходим ва курсантлар иштирок этди. Икки кун давомида «Зангиота» зиёратгоҳи ва 4 та қабристонда ободонлаштириш, дарахтларни оқлаш, ариқларни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш каби кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Бу қилинган ҳайр-саҳоватга бой ишлари учун «Зангиота» зиёратгоҳи ва қабристонлар маъмурияти, марҳумларнинг яқин қариндошлари, рус ва корейс миллати вакиллари томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг