Ёнғин хавфсизлиги институти битирувчиларига дипломлар топширилди (фото)
15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида тантанали маросим ўтказилди. Унда институт битирувчиларига олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилди ва лейтенант унвони берилди.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-лейтенант Турсинхон Худайбергенов, Институт бошлиғининг ўринбосари полковник Дилшод Тохтамуратовлар сўзга чиқди.
Сўнгги йилларда таълим муассасасининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, илм-фаннинг амалиёт билан интеграциялашувини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этди.
Айни пайтда, давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони асосида Институт базасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг ташкил этилаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек, мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама чуқур билим олишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратилаётганлигини, ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш ҳамда ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш бўйича муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни қарор топтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter