Чирчиқ аҳолиси шартли эвакуация қилинди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги «Максам-Чирчиқ» АЖ ҳудудида сизиб чиқаётган аммиак кислотаси аҳоли яшаш секторларига тарқалиб, уларни заҳарламаслиги учун аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Мазкур ҳодиса ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва зарарини камайтириш бўйича ўтказилаётган қўмондонлик-штаб ўқув машқлари давомида шартли равишда ташкил қилинган.
Шунингдек, Қибрай туманида жойлашган бино шартли зилзила таъсирида «вайрон» қилиниб, у ерда қолиб кетган фуқароларни қутқариш, уларни хавфсиз жойга кўчириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, энг яқин даволаш муассаларга етказилиши каби ҳаракатлар амалда синовдан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида олд шассиси очилмай, ёнғин чиққан самолётда қутқарув ишлари олиб борилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter