Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Икки минг «кўки»га Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўяман...»

«Икки минг «кўки»га Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўяман...»

Фото: Xabar.uz

Навоийда қўшнисидан уни ишга жойлаштириш эвазига пул ундираётган шахс ушланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Навоий вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов маълум қилди.

24 ёшли фуқаро Р.Н. Навоий давлат педагогика институтини тамомлагач, ўқитувчи бўлиб ишлашни хоҳламаган. Ва турли идора, ташкилотлардан иш излай бошлаган. Р.Н.нинг иш тополмай юрганидан хабар топган қўшниси Ҳ.Т. уни Ўзбекистон Республикаси ФВВ вилоят бўйича бошқармасининг кадрлар хизматида ишлайдиган таниши орқали ишга киритиб қўйишини билдирган. «Сени Фавқулодда вазиятларга ишга киритиб қўяман. Иштирокчиларнинг хизмати эвазига 2000 АҚШ доллари берасан...» дея уни пора беришга далолат қилган.

«Аввалига бу ҳақда кўп ўйладим. Яхши маошли иш топишда қийналиб қолганим боис, қўшним талаб қилаётган  пулни беришга қарор қилдим. Негаки, у бундан сал илгарироқ худди шу аснода маҳалламиздаги Э.Ю.ни ҳам фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўйганини эшитган эдим», — деган тергов жараёнида Р.Н.

Ҳолатга кўра, Р.Н. қўшниси талаб қилаётган пулнинг бир қисми — 11 миллион сўмни Ҳ.Т.га олдиндан  бераётган вақтда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг