Яна бир мактаб ўқувчисига «Spark» берилди

«Ёш китобхон» танловининг 15-19 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган мамлакат босқичида Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Коканова Нурсулу биринчи ўринни эгаллади ва Президент совғаси – «Spark» автомобили билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

2-ўринни Андижон вилояти Пахтаобод тумани 34-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилнавоз Неъматуллаева қўлга киритди. 3-ўринга эса бухоролик Бахриддин Рафиқов муносиб деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова мазкур танловнинг 10-14 ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, «Спарк» билан тақдирланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter