Вазир ХТБ мудири ва мактаб директорини ишдан олди
Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбур қилган масъуллар жазоланди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди.
Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, 72-ИДУМ директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди.
Аввалроқ туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига «Ҳайфсан» интизомий жазосини белгилагани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter