Таътил узайтирилгани ўқитувчилар ойлигига таъсир қиладими? Расмий изоҳ
Куни кеча Халқ таълими вазирлиги қишки таътил 24 январгача чўзилганини маълум қилганди. Шундан сўнг, айрим ўқитувчи ва ота-оналарда қатор саволлар пайдо бўлди.
Жумладан, қишки таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилиш ёки қилмаслиги бўйича савол берилди.
Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter