Талабалар 16 ноябрдан анъанавий ўқишга қайтмоқда. Бунинг учун қандай чоралар кўрилади?
![Талабалар 16 ноябрдан анъанавий ўқишга қайтмоқда. Бунинг учун қандай чоралар кўрилади?](https://static.xabaruz.com/crop/6/8/720_460_95_687777914.jpg)
ОТМларда ўқув жараёнини босқичма-босқич 2020 йил 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга қарор қилингани ҳақида хабар берилганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларнинг соғлиғини асраш, уларнинг сифатли таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилишини маълум қилди:
- ҳар бир олий таълим муассасасида ҳудудий Соғлиқни сақлаш бирлашмалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари жалб қилинган ҳолда тезкор Штаб ташкил этилади;
- аудитория ва хоналар ўқув жараёнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тайёрланади;
- курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади;
- талабалар турар жойлари фаолияти санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий жавоб берадиган нормаларда ташкил этилиб, жиҳозланган ҳолатда талабаларнинг яшашларига босқичма-босқич рухсат берилади;
- олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойларида Тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
- талабалар саломатлиги назоратини таъминлаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасига тиббиёт муассасалари бириктирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter