Стипендиядан воз кечиб, контрактни камроқ тўлаш тизимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб:
-тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган барча босқич талабалари стипендиялардан воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-котракт пулини тўлаш ҳуқуқига эга;
- ОТМларнинг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда ўқитишнинг қиймати кундузги таълим шаклидан паст бўлганлигини инобатга олиб, тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кўп бўлмаган миқдорида белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter