Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилоятида яна бир IT мактаб ўз фаолиятини бошлади

Самарқанд вилоятида яна бир IT мактаб ўз фаолиятини бошлади

Фото: «Mitc.uz»

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 15-сон информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Очилиш маросимида Тойлоқ туман ҳокимлиги, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, жамоатчилик вакиллари, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Мазкур мактаб замон талаблари асосида таъмирланган ва жиҳозланган. Унда 2 та информатика, робототехника, IT English синфхоналари, рақамли кутубхона ташкил этилди. Эндиликда ушбу мактаб ўқувчиларига информатика фани чуқурлаштириб ўқитилади ва амалиётда билимларини синаш имконияти яратиб берилади.

Таъкидлаш лозим, 2021 йилда Самарқанд вилоятида 7 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг