Давлат харидларига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд вилоятида бюджет буюртмачилари томонидан «dxarid.uz» ва «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган эълонлар жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, буюртмачилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда 18 та ҳолатда жами қиймати 50 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди.
Шундан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси буюртмачилигида Халқ таълими вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг қуйи тизимларига қарашли объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида умумий қиймати 42 млрд сўмлик жами 9 та тендер эълонлари жойига чиқиб кўздан кечирилганда, тендер ғолиблари белгиланмасдан туриб, қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги маълум бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter