Самарқанд йўлида юк машинаси ёниб кетди
«Самарқанд йўлида Фура юк машинасида ёнғин чиқди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.
Кеча, 12 октябрь куни соат 23:38 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Олмазор» МФЙдан ўтган М-39 йўлининг 1048 км.да ҳаракатланаётган «МAН» русумли тиркамали юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 00:01 да етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган. Маълумот учун, энг яқин ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 18 км. ни ташкил этади.
Ёнғин натижасида юк автомашинасининг тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиэтилен рулонлар ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter