Ректорлари ишдан олинган ОТМларнинг 5таси миллий рейтингда охирги ўринларда бўлган
Кеча 10та олий таълим муассасаси ректорлари ишдан олингани ҳақида хабар тарқатилган эди. Ваъзирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова томонидан маълум қилинишича, ушбу ОТМларнинг бештаси миллий рейтингда охирги 10таликда бўлган.
Булар:
Навоий давлат педагогика институти — 48-ўрин,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти — 49-ўрин,
Наманган давлат университети — 50-ўрин,
Қўқон давлат педагогика институти — 56-ўрин,
Жиззах давлат педагогика институти — 57-ўрин. Ушбу таълим муассасаси рейтингда охирги ўринда бўлган.
Шунингдек,
Тошкент кимё-технология институти — 33-ўрин,
Наманган муҳандислик-қурилиш институти — 34-ўрин,
Самарқанд давлат тиббиёт институти — 35-ўрин.
Рейтингда 18-ўринда бўлган Тошкент давлат Педагогика университети ректори охирги, 57-ўриндаги ЖДПИга ректор бўлди. Саккизинчи ўриндаги Тошкент давлат стоматология институти ректори 35-ўриндаги СамДТИга ректор бўлди.
Янги ректорлар фаолият натижаларини 2020 йилдаги ОТМлар миллий рейтинги кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter