Профессор Рёдзи Ноёри юртимизнинг ёш олимлари билан давра суҳбатида иштирок этди
Аввал ҳам хабар қилганимиздек, Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигидаги Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.
Тошкент давлат техника университети қошидаги Ўзбек-япон ёшлар инновацион марказида Нобел мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёш олимлар билан суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.
Давра суҳбатида жаҳон илм-фанида юз бераётган ўзгаришлар, ихтирочи олимлар томонидан қилинаётган кашфиётлар муҳокама қилиниб, мазкур жараёнлар билан бирга илмий фаолият билан шуғулланиш зарурлиги таъкидланди ва бу борада Жаноб Рёдзи Ноёри ўзининг ҳаётий тажирбаси ва илмий натижалари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, таниқли кимё олими Рёдзи Ноёри 2001 йилда каталитик асимметрик синтез соҳасидаги ишланмаси учун Нобел мукофотини олган. Япониянинг таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги илмий кенгашининг ҳақиқий аъзоси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли хил етакчи лойиҳалари ҳамда АҚШ, Хитой халқ республикаси, Европа мамлакатлари фанлар академиясининг аъзоси. 2015 йилдан буён Япония Фан ва технологиялар агентлигининг стратегиясини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш Марказининг Бош директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter