Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим вазирлиги Президент тақиқлаган харидни амалга оширдими?

Олий таълим вазирлиги Президент тақиқлаган харидни амалга оширдими?

Давлат харидлари порталининг очиқ маълумотларига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий йил 29 июнь куни 409 миллион сўмга Skoda Kodiaq автомобилини сотиб олган. 

Президент Шавкат Мирзиёев эса 2022 йилнинг 31 март куни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган ва унда жорий йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш ҳамда бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаган эди. 

Хўш, вазирликнинг юқорида харид қилган хизмат автомобили қандай қилиб бу тақиқни четлаб ўтди?

Гап шундаки, Давлат харидлари порталига жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, 2022 йил 15 июн куни Президент Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда аҳолини касб ҳунарга тайёрлашга доир масала кўрилган.

Ушбу йиғилиш Баённомасининг 37-бандига кўра «Молия вазирлиги (Ишметов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)га янги ташкил этилган вазир ўринбосари лавозими учун вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 (бир) дона бириктирилган хизмат енгил автотранспорт воситаси харид қилинишига рухсат» берилган.

Эслатиб ўтамиз, юқорида келтириб ўтилган 409 миллион сўмлик Skoda Kodiaq автомобили Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Садоқат Сиддиқова учун харид қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг