Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Фото: Xabar.uz

Коллеж ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ота-оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда аҳоли тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, шу қарорга келингани таъкидланган.

Маълумот учун: жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинган.

Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг