Президент мактабларига қабул эълон қилинди
Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга 2022-2023-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
• маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган);
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).
Ихтисослаштирилган мактабларга қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).
Шунингдек, агар ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшираётган талабгор халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадасида ғолиб (вилоят босқичида 1-, 2-, 3-ўрин) бўлган бўлса, бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаши лозим.
Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
2022-2023-ўқув йилида Тошкент, Нукус, Хива, Наманган, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул бўлиб ўтади.
Ихтисослаштирилган мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?
2022-2023-ўқув йилида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган 168 та ихтисослаштирилган мактабларнинг:
- аниқ фанлар йўналишига 5-11-синфларга
- табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга қабул бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter