Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактабларининг бўш ўринларига қабул узайтирилди

Президент мактабларининг бўш ўринларига қабул узайтирилди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ҳамда Президент мактабларининг бўш ўринларга ўқишга ҳужжатлар қабули, кўп сонли ота-оналарнинг талабларига биноан, жорий йилнинг 10 июл кунига қадар узайтирилди.

Президент мактабларига қабул фақат 4-синфдан 5-синфга ўтаётган ўқувчилар учун 30-июнда ёпилади. Қолган бўш ўринларга қабул 10 июлга қадар узайтирилади.

Ижод мактабларига қабул 30 июнда тўлиқ ёпилади.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг барчасига қабул 10 июлга қадар узайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг