Президент администрацияси қайси «Меҳрибонлик уйи»ни оталиққа олиши маълум бўлди
Шароити оғир бўлган «Меҳрибонлик уйлари»ни Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари ва бошқа давлат ташкилотлари оталиққа олади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан маълум қилинди.
Унга кўра, Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон, Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон ва Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги 15-сон «Меҳрибонлик уйи»ни оталиққа олади.
Шунингдек, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон «Меҳрибонлик уйлари»га бириктирилади. Мудофаа вазирлиги эса Андижон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» билан шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб беради.
«ИИВ вазири Пўлат Бобожонов Бахт шаҳридаги тарбияси оғир ўғил болалар махсус коллежини оталиққа олиб, у ердаги болалар тарбиясига Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев билан тенгма-тенг жавоб беради», деди давлат раҳбари.
Аввалроқ 16 та «Меҳрибонлик уйи» ва 4 та «Болалар шаҳарчаси» Миллий гвардия ихтиёрига ўтказилиши хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter