Ўзбекистонда биринчи маротаба «Кенгуру» математика танлови ўтказилади
2018 йилнинг март ойида Ўзбекистонда биринчи маротаба «Кенгуру» математика танлови ўтказилади. Танловнинг асосий мақсади — математик мисолларни ечиш қизиқарли ва қувноқлигини кўрсатиб беришдир.
Танлов «AKSF»нинг Ўзбекистондаги расмий вакили ҳисобланган «Olympia» МЧЖ компанияси томонидан ташкил этилган. 2018 йили танловда дунёнинг 80 та мамлакатидан 6 млн. нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари қатнашишади.
17 март куни Ўзбекистонда биринчи маротаба халқаро математика танлови ўтказилади. Танловда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги мактабларнинг 2—10-синф ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Танловда қатнашиш нархи 30 минг сўм. Рўйхатдан ўтиш «olympia.uz» сайтида 2018 йилнинг 1 март кунига қадар давом этади.
Танлов якунларига кўра ҳар бир иштирокчига сертификат берилади. Танлов ғолиблари дипломлар билан тақдирланишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter