ОТМларда декан мақомига тенглаштирилган лавозим жорий қилинади
2021 йил 1 январдан бошлаб таълим сифатини баҳолашнинг рақамли технологиялари асосида такомиллаштирилган ички ва ташқи тизимлари жорий этилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш амалиёти бекор қилиниб, унинг ўрнига хавф-хатар таҳлилига асосланган сайланма текширувлар орқали таълим сифатини назорат қилиш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, таълим олувчилар билимларини ўрганиб бориш, педагог кадрлар сифати мониторинги, назорат текширувлари натижалари ва шу каби бошқа маълумотлар жамланган «Узлуксиз таълим» ахборот тизимини 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга тушириш белгиланган.
Шунингдек, Президентнинг муҳокамага қўйилган яна бир қарори лойиҳасига кўра, республикадаги барча ОТМлар таркибида Таълим инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган 3 нафар ходимдан иборат таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади.
Қайд этилишича, бўлим бошлиғининг ойлик иш ҳақи олий таълим муассаси декани лавозими маошига, бош мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи – декан ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter