Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган ўқув йилида Президент мактабларини битирган 424 нафар ўғил-қизнинг барчаси ОТМга қабул қилинди

Ўтган ўқув йилида Президент мактабларини битирган 424 нафар ўғил-қизнинг барчаси ОТМга қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ўз нутқида ёшлар тадбиркорлик билан шуғулланишлари, таълим олишлари учун яратилган шароитларга тўхталди.

«Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 560 минг тенгдошингизга жорий йилда 155 минг гектар ер майдони ажратилиб, 800 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби жорий этилди.

Бу имкониятдан 715 минг нафар ёшлар ишлаётган 7,5 минг корхона фойдаланди.

Албатта, мамлакатимизда таълим сифатини ошириш бўйича ҳам катта-катта қадамлар қўйилмоқда.

Бу борада Янги Ўзбекистоннинг янги мактаблари — Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар кўлами кенгайиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар юқори натижаларга эришмоқда.

Ўтган ўқув йилида биргина Президент мактабларини битирган 424 нафар ўғил-қизларнинг барчаси олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Уларнинг 102 нафари хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида ўқиётгани таҳсинга сазовордир», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг