Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрта-махсус ўқитувчилар ОТМнинг сиртқи бўлимига қабул қилинади

Ўрта-махсус ўқитувчилар ОТМнинг сиртқи бўлимига қабул қилинади

Фото: Xabar.uz

Мактаблардаги ўрта-махсус ўқитувчилар ОТМнинг бакалавриат сиртқи бўлимига тўлов-контракт асосида қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Унга кўра, ўрта-махсус ўқитувчилар мос бакалавриат йўналишларига ўқишга кириш имтиҳонларида иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган бўлиши ва камида 5 йил педагогик иш стажига эга бўлиши зарур.

Қайд этилишича, мақсадли қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этувчи ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.Ш., паспорт серияси ва рақами, ЖШИР, педагогик иш стажи, иш юритадиган таълим муассасаси ва ҳудуди) Халқ таълими вазирлигининг дастурий комплекси – ERP ахборот тизимидан Давлат тест марказининг махсус дастури (my.dtm.uz)га интеграция қилиш орқали аниқланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг