Ўқишни кўчириш ё қайта тиклашга аризалар қабул қилиш муддати маълум
2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги олий таълим муассасаларида ташкил этилган ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан жорий йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи талабаларнинг аризалари Тошкент давлат педагогика университетининг биноси (Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уйда жойлашган, мўлжал: метронинг «Чилонзор» бекати)да қабул қилинади.
Ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан қуйидаги ҳужжатларни ҳудудий Ишчи гуруҳларига тақдим этишлари сўралади:
1. Кўчириш (қайта тиклаш) тўғрисидаги ариза (ариза бланкалари ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан берилади).
2. Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари.
3. Паспорт нусхаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter