Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда олий таълим кўлами деярли икки баравар оширилади

Навоийда олий таълим кўлами деярли икки баравар оширилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Навоий вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоятда олий таълим соҳасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

— Келгуси беш йилда ­Навоий вилоятида 12 минг олий, ­ишчи касблар бўйича ­40 минг ўрта маълумотли мутахассисларга талаб бўлади.

Шу сабабли, ­Навоий вилоятини муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича ­республика марказига айлантириш дастурини амалга оширамиз.

Бунинг учун, ­Навоий кончилик институти негизида, ­қарийб 15 минг талабани ўқитадиган ­Политехника университети ташкил этилади.

Шунингдек, ­Навоий давлат педагогика институти қувватлари ­қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, вилоятда ­20 та янги йўналишлар очилиб, ­олий таълим билан қамров даражаси ­37 фоиздан 60 фоизга етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг