Каттақўрғонда СамДУ филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан (307-сон, 18.05.2021 йил), Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.
Шунингдек, қарорга кўра:
- Филиалда таълим фаолияти 2021-2022 ўқув йилидан бошланади;
- Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;
- келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;
- Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter