Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ихтисослаштирилган давлат боғчалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимлари 100 фоиз устама олади

Ихтисослаштирилган давлат боғчалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимлари 100 фоиз устама олади

Фото: Zamin.uz

Ҳукумат қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Хусусан киритилган ўзгартиришга асосан эндиликда, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларга эса 50 фоиз миқдорда қўшимча тўлов тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг