Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазири ўзи ўқиган мактабга борди

Ички ишлар вазири ўзи ўқиган мактабга борди

Архив фото.

Бугун, 11 декабрь куни эрталаб Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Боғот туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабига борди. Уни қаршилаганларга вазир ушбу масканда ўқиб, ўрта маълумотга эга бўлганини эътироф қилди.

Синфхоналарни кўздан кечирган вазир мактаб ўқувчилари билан илиқ мулоқот ҳам қилган ва уларнинг яратилган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда яхши ўқишга ундаган.

— П.Бобожонов 1-умумий ўрта таълим мактабига ўз номидан 200 та бадиий китоб ва 1 та комьютер мажмуасини совға қилди, - дейди Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг